EXPORTYORLARGA AMALIY YORDAM
- Тафсилотлар
- Bo`lim: Yangiliklar
- Joylangan: 23.11.2019
Наманган шаҳри “Shedevr plaza” мехмонхонасида 20.11.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойихаларни амалга ошириш агентлиги, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги “Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида, Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойихаларни амалга ошириш агентлиги томонидан Наманган вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига “Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш мажмуаларини яратиш ҳамда бошқаришнинг замонавий усуллари” мавзусида семинар треннинг ўтказилди.
Семинар иштирокчиларига боғдорчилик фанлари доктори Арзу Сен мева-сабзавотларниннг алохида физиологик хусусиятлари ва уларни териш, саралаш, таснифи ва қадоқлаш, дастлабки ишлов бериш ҳамда совуқхона хусусиятлари, сақлаш жараёнини замонавий усуллари ҳақида батафсил ёритиб берди.
Ушбу семинарда Наманган ССМ ДК МЭҚҚБ етакчи мутахассиси А.Сулайманов хам қатнашиб экспортёр корхоналарга қулай шароит яратиш ва экспорт қилинаётган маҳаллий маҳсулотларни тўсиқларсиз Хитой Халқ Республикаси бозорларига кириб боришини таъминлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулоларининг ёрлиқланишига бўлган янги талабларни етказиш ва Менежмент тизимларини, жумладан “Global G.A.P.”, “ORGANIC” ва “XALOL” ҳалқаро стандартларини жорий этиш ва сертификатлаштириш орқали етиштирилаётган маҳсулотларни сифати ва экспорт салохиятини янада оширишга эришиш мумкинлигини, чет эл бозорларига киришни осонлаштириб, даромадни ошириш имкониятини бериши ҳақида йиғилганларга керакли тушунчалар берди.
Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича тушунтиришлар олдилар.