Мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги махсулотларини экспорт қилишда Органик ва Global GAP стандартларининг ўрни

Жорий йилнинг 2 февраль куни Наманган шаҳрининг вилоят Ёшлар иттифоқи мажлислар залида филоятдаги йирик фермер хўжаликларига “Мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги махсулотларини экспорт қилишда Органик ва  Global GAP стандартларининг ўрни” мавзусида семинар тренинг ўтказилди.

Семинар тренингда Наманган вилоят хокимлиги вакиллари, Бош прокуратура хузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси, Ўзстандарт агентлиги, Наманган СМБ ва ССМ ДК, Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси вакиллари, Мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги хўжалиги махсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корҳоналари, фермер ҳўжаликлари раҳбарлари ва ОАВлар қатнашдилар.

            Семинар иштирокчиларига “Ўзстандарт” агентлиги, Халқаро  хамкорлик  бошқармаси бошлиғи А.Орифбоев қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт хажмини ошириш, республикамиздан мева-сабзавот маҳсулотларини Европа Иттифоқи, Осиё минтақаси ва Араб давлатларига экспорт қилишдаги мавжуд имкониятлар, хорижий давлатларда мева-сабзавот маҳсулотларига қўйиладиган фито-санитария талаблари, озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро стандартлар ҳамда хорижий бозорларга киришнинг имкониятлари хақида тушунтиришлар берди.

            Семинарда DAI  Global  LLC, USAID Agricultural Value Chain Project координатори Ж.Рустамов ўз презентацияси билан “Global G.A.P.” ва “Organic” стандартлари талабларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлаштириш жараёнларини семинар иштирокчиларига ёритиб берди.

            Мутасадди ташкилот вакиллари ишлаб чиқаришда бошқарув усулларини замонавийлаштириш, фаолиятда “Стандартлаштириш тўғрисида”даги “Метрология тўғрисида”ги қонунлар талабларини мунтазам бажариш, мижозларнинг қониқарлик даражасини оширишда халқаро стандартлар талабида иш юритиш, Республикамиз экспорт салоҳиятини ошириш бўйича ўз  фикр-мулохазаларини баён этди.


Тадбир жонли рухда ўтиб, барча иштирокчилар ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.