Одоб аҳлоқ қоидаларига риоя этиш – коррупцияга қарши курашишнинг биринчи белгилари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Қонуни қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2752-сонли Қарори билан тасдиқланган “Коррупияга қарши курашиш чора-тадбирлар режаси” ҳамда “Одоб ахлоқ қоидалар” умумэътироф этилган нормаларга риоя этилиши тўғрисида 2019 йилнинг 6 февраль куни Наманган СМБ ва ССМ ДК ходимлари учун йиғилиш ўтказилди.

            Йиғилишга Ўзбекистон Мусулмонлар Диний идораси Наманган вилоят вакиллиги ходими Турсунов Шукрулло ҳамда Наманган вилояти Адлия Бошқармаси мутахассиси Абдуллаева Шахзодалар таклиф этилди.

           Йиғилишда улар томонидан Коррупцияни олдини олиш, унинг оқибатлари, ходимларнинг фаолиятида ҳалоллик, холислик принципиаллик каби аҳлоқий хислатларни шакиллантириш бўйича тушунтириш берилди.