Саноат зоналаридаги корхоналар фаолияти ўрганилмоқда

“Ўзстандарт” агентлиги Департамент ходимлари, Наманган ССМ ДК мутахассислари А.Сулайманов, Ю.Мирзахолов, А.Камоловлар томонидан жорий йилнинг 1 август куни Наманган шаҳридаги "Юксалиш" саноат зонасидаги янги ишга тушган "Zuhro Yulduz Dizayn", "Flat Tile", "Alisher Camera Service", "Elektr Mexanik Ta'mir Ishlab Chiqarish", "Botir Muhamadali", "Santex Dizayn", "Fahr Nur Servis", "Ohista Savdo Servis" Ва "Odim Savdo Sanoat" МЧЖларга қарашли ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари билан жойида учрашиб стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ҳамда менежмент тизимларини жорий этиш юзасидан батафсил тушунтиришлар бердилар.

 

Тадбир давомида ишлаб чиқариш корхоналарига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди ҳамда корхонадаги соҳага оид мавжуд муаммолар ечими бўйича амалий ёрдамлар берилди.