Халқаро талабларни бажариш ва экспортга кўмаклашиш давр талаби.


Наманган вилоят хокимининг ташаббуси билан Тошкент шахри “Smartgov Consulting Eurazia” МЧЖ мутахассисларини енгил саноат маҳсулотларини экспортини ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 5 август куни вилоят хокимлиги биносида ўқув семинар ўтказилди.
Ушбу ўқув семинарга вилоятдаги экспортёр ва экспорт салоҳиятига эга йирик текстил корхоналар рахбарлари таклиф этилди.
Ўқув семинари кун тартибида маҳсулотларни экспорт қилиш жараёнида логистика хизматидан фойдаланиш, маҳсулотларни ёрлиқлаш ва қадоқлаш масалалари ҳамда экспортни амалга ошириш ишлари юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.

Жумладан ушбу ўқув семинарда “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти” Наманган вилоят худудий бўлими етакчи мутахассиси И.Негматуллаев ва “Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК “МЭҚКБ” етакчи мутахассиси А.Сулаймановлар хам иштирок этишиб, ўқув семинар қатнашчиларига Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган UzTR 148-008:2016 “Енгил саноат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида” ги умумий техник регламенти талаблари ҳамда Россия, Белоруссия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларига экспорт қилинишида улардаги Божхона Иттифоқининг ТР ТС 017/2011-сонли “Енгил саноат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги техник регламенти талаблари юзасидан тушунтиришлар берилди ва Божхона Иттифоқининг ТР ТС 017/2011-сонли “Енгил саноат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги техник регламенти билан таъминланди.