ЭКСПОРТЁРЛАРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 19 августдаги 19135-сонли    топшириғи    ижросини таъминлаш  юзасидан Наманган вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, “Ўзстандарт” агентлиги ва Наманган вилояти давлат солик бошкармаси ҳамкорлигида 19.09.2019 йилда Наманган вилоятида экспорт қилувчи корхоналар учун "Хорижий давлатлар кесимида экспортга куйиладиган талаблар ва хужжатларни расмийлаштириш тартиблари" мавзусида Янгиқўрғон туманида ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда Наманган вилояти ДСИ бошлигининг биринчи ўринбосари А.Бойханов, Наманган ССМ ДК директори М.Абдуллаев, “Ўзстандарт” агентлиги бошкарма бошлиги А.Асқаров, Наманган вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бўлим бошлиғи М.Кимсанбаев, Наманган ССМ ДК ва департамент мутахассислари ҳамда вилоятда фаолият юритаётган экспортёр корхоналар иштирок этдилар.

Кун тартибидаги асосий масала Хукуматимиз томонидан экспортёр корхоналар учун берилган имтиёзлар, хусусан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамамасининг 11.09.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида”ги 756-сонли қарори билан  Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан  халқаро стандартлаш ва сертификатлаш тизимларини жорий этиш сохасида, тақдимотлар ва реклама компанияларини, шу жумладан салоҳиятли бозорларга миллий маҳсулотлар ва брендларни олиб чиқиш учун ўтказиш соҳасида, халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш соҳасида, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш соҳасида, Ўзбекистон Республикаси худудларида бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш соҳасида, хорижий мамлакатларда бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш соҳасида, кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш соҳаси билан боғлик харажатларни қопланиши кўрсатилганлиги хақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Ўқув семинарда экспортёр корхоналар вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича тушунтиришлар олдилар.