Ҳалқаро стандартлаш технологик маркази инвестицион лойхаси юзасидан учрашув

 

Ўзбекистон Республикаси ташқи вазирлигининг 2019 йил 20 сентябрдаги хатига асосан ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланган дастурга асосан жорий йилнинг 1 октябрь куни Наманган вилоятига Уммон Султонлигининг “Atyap Investments” компаниялар гуруҳига қарашли “Atyap Foodtech” фирмаси бош директори Моҳиб Аҳмад бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

            Делегация раҳбари М.Ахмад вилоят ҳокими Х.Бозаров ва Наманган ССМ ДК директори М.Абдуллаевлар билан учрашувда халқаро миқёсда тан олинган йирик лабораторияга эга бўлган Уммон компанияси томонидан Наманганда халқаро стандартлаштириш технологик марказини ташкил этиш бўйича таклиф этилаётган лойиҳа муҳокама қилинди. Технологик марказ томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат саноати маҳсулотларини жаҳонда тан олинган талаблар асосида синовдан ўтказиш, халқаро стандартлар мувофиқ сертификатлаштириш билан вилоят экспорт салоҳияти, инвестицион жозибадорлигига ошишига ҳамда иқтисодий ўсишида ўз хиссасини қўшиши хақида сўз юритилди.

 

Вилоят хокимлигидаги учрашувдан сўнг делегация Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасида бўлиб, мавжуд синов лабораториясида озиқ-овқат маҳсулотларида ўтказилаётган синов турлари ва янги лаборатория лойиҳаси билан танишиб келгусида “Atyap Investments” компанияси гуруҳи инвесторлари билан келишилган ҳолда ҳамкорлик қилиш истагини билдирди. “Atyap Foodtech” фирмаси бош директори Моҳиб Аҳмад учрашув жараёнида марказда улар томонидан озиқ-овқат маҳсулотларида ўтказилаётган пестицидлар, токсик элементлар, микотоксинлар, ДНК таҳлили ва микробиологик кўрсаткичларининг синови бўйича ўз тажрибаларини баён этди.

Шу куни делегация вилоят ветеринария лабораториясида ҳам бўлиб озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигига доир синов ишлари билан яқиндан танишди. Шунингдек, “Atyap Investments” компаниялар гуруҳи қишлоқ хўжалиги, паррандачилик, озиқ-овқат саноати соҳасида ҳам Наманганга инвестициялар киритишга тайёрлигини билдирди.

Ташриф якунида жаноб Моҳиб Аҳмад истагига биноан Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент археологик ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилинди.